Нижний Новгородда автокран бошқарувчиси хатоси туфайли 37 ёшли ўзбекистонлик муҳожир бетон плитаси остида қолиб ўлди.
Россия нашрлари машъум ҳодиса 8 декабрь куни содир бўлгани ҳақида ёзмоқдалар.
Хабарларга кўра, ҳодиса юзасидан Сормовск туман прокуратураси “Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган ўлим” моддаси бўйича жиноят иши очган.