1995 йили Сребреница шаҳрида Босния мусулмонларини оммавий қатл этишда иштирок этганликда айбланаётган саккиз киши уч аъзодан иборат судьялар ҳайъатини алмаштиришни талаб қилди.
Айбланувчилар суди 12 декабрь куни Белград шаҳрида уруш жиноятларини кўриб чиқувчи судда бошланиши керак эди. Аммо айбланувчилар адвокатларинингг юқорида тилга олинган талаби ортидан суд 13 декабрга қолдирилди.
Сербияда 8 минг мусулмон қатл қилинган Сребреница қирғинига алоқадорликда айбланаётган шахслар илк маротаба маҳкамага тортилмоқда.
Судланаётган шахслар “Жахорина” махсус полиция бўлими аъзоси бўлган.
Улар орасида қирғинни амалга оширишни буюрганликда айбланаётган бўлим қўмондони ҳам бор.
Айбланувчилар 20 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Айни дамда Босния сербларининг собиқ ҳарбий қўмондони Ратко Младич ҳам Ҳаага халқаро трибуналида суд қилинмоқда.