Янги йил арчаси Мустақиллик майдонидан кўчди

Бу йил Ўзбекистон пойтахтида Янги йил арчаси Мустақиллик майдонида эмас, балки “Анҳор-Локомотив” боғи яқинида ўрнатилади.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Янги йил арчаси учун бу йил Шайхонтоҳур кўчасида жойлашган боғ кираверишидаги бўш майдон танланган. Ҳозир бу ерда арча ўрнатиш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Янги йил арчаси Мустақиллик майдонида ўрнатилган аввалги йилларда бу ерда Шароф Рашидов шоҳкўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари билан кесишган жойигача бўлган қисми автомобил ҳаракати учун ёпиларди. Эндиликда бунга ҳожат қолмайдигандек.