Бош вазир ўринбосари яна Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Uzbekistan / Kyrgyzstan - October 26 Uzbek delegation consisting of 140 people came to the city of Osh.

2009-2012 йилларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган Адҳам Икромов Шавкат Мирзиëев буйруғи билан яна айни лавозимга қайта тайинланди.

Икромов муваққат президент ва Бош вазир томонидан Ислом Каримов ўлимидан кўп ўтмай 13 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари¸ Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган эди.

2012 йилдан бери Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаб келган Анвар Алимов¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкентдаги эндокринология институтига раҳбар этиб тайинланган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгариши баробарида Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти бу соҳада бошқа бир қатор кадр ўзгаришларини ҳам амалга оширган.