Шавкат Мирзиёев очган виртуал қабулхонага тушган шикоятлар сони 270 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда кеча қасамёдга келтирилган президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида қилган чиқишида билдирди.
Мирзиëев 24 сентябрь куни ҳукумат расмий порталида виртуал қабулхона очиб, унга қўрқмасдан шикоят ва аризалар йўллашни таклиф қилганди.
Виртуал қабулхонага келаётган шикоят ва аризаларнинг катта қисми, Озодлик суҳбатлашган виртуал қабулхона расмийлари, оддий ўзбекистонликлар ҳамда расмий статистика эътирофича, Тошкент пропискаси¸ биометрик паспорт олиш ва чиқиш визаси каби ҳаракат эркинлигини чекловчи қарорлар билан боғлиқ.
Яна бир катта гуруҳ муаммолар ҳуқуқ-тартибот тизимлари¸ аввало Ички ишлар вазирлиги ва судлар фаолияти билан боғлиқ бўлса¸ учинчи улкан гуруҳ муаммолар иқтисодий сиëсатга тааллуқлидир. Ишсизлик, нақд пул, газ ва электр тақчиллиги, конвертация йўқлиги юзасидан шикоятлар шулар жумласидандир.