Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чоралар тўғрисидаги фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурига таяниб, gazeta.uz сайти хабар қилинди.
Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги республика комиссияси ташкил этилди. Вазирликлар, маҳкамалар, жойлардаги давлат ҳукумати органлари, хўжалик бирлашмалари, жамоат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан келиб тушган материал ва таклифлар ишчи гуруҳи томонидан умумлаштирилади.