Қўшма Штатлар Москванинг Украинадаги ҳаракатларига жавобан АҚШ санкциялари жорий қилинган россияликлар рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга янги қўшилганлар орасида Россия президенти Владимир Путиннинг “бош ошпази” сифатида танилган ресторатор Евгений Пригожин ҳам бор.
АҚШ Молия вазирлиги томонидан 20 декабрь куни эълон қилинган рўйхатга 8 нафар россиялик ҳамда Россия ва 2014 йилда ноқонуний равишда аннексия қилинган Қримда фаолият юритувчи 30 дан зиёд ширкат киритилган.
Петербурглик тадбиркор Пригожиннинг ширкати Кремлга кейтеринг (емак етказиб бериш) хизматини кўрсатиб келади.Пригожин номини Кремль сиёсатини қўллаш ва Россия режими танқидчиларига қарши кураш мақсадида хабар сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва блогларда фаолият юритувчи аноним шарҳловчилар тармоғини дастаклайдиган Санкт-Петербургдаги “троллар фабрикаси” билан ҳам боғлайдилар.
Санкциялар рўйхатига Novatek газ ширкатининг шўъба корхоналари ҳам киритилган.