Россия олийгоҳлари 2016 йилда Ўзбекистондан тўрт мингдан кўпроқ талаба қабул қилган. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев йил якунларига бағишланиб 20 декабрь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Sputnik нашри хабарига кўра, Тюрденев шу кунда Россияда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони 17 мингдан ошишини айтган. Бундан ташқари, рус элчиси Ўзбекистонда рус тилини ўрганишга ҳам қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этган. Элчига кўра, бу таълим соҳасида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.
Ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 6 хорижий давлат олийгоҳи филиалларининг 3 таси Россия олийгоҳларига тегишли.