АҚШда ЎИҲга молиявий кўмак берган турк 7 йилга қамалди

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари

Сешанба куни Америкада голландиялик турк миллатига мансуб бўлган 58 яшар Ирфан Демиртош Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига моливий кўмак беришда айбдор деб топилиб, 7 йиллик қамоққа ҳукм этилди.

Ассошиэйтед Пресс маълумотига кўра, Демиртош айбловларни ўз бўйнига олган.

Маҳкама жараёнида Демиртош 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун молиявий кўмак йиққани аниқланган. Унга нисбатан айблов 2011 йилда эълон қилинган ва у 2015 йилда ҳибсга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинган.