Москва шаҳар думаси Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатишга розилик берди

Москва шаҳар думасининг 21 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифини маъқуллади, деб хабар қилди ТАСС ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга ёдгорлик Москванинг Большая Полянка кўчасида ўрнатилади.

Ёдгорликни бунёд этишга сарфланадиган барча ҳаражатлар Ўзбекистон томонидан амалга оширилади, ҳудуддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари тўловлари эса Москва бюджети томонидан молиялаштирилади.