Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари 2015 йилги кўрсаткичдан қарийб 15% қисқарди

Generic – Schedule exchange rate, dollars and rubles

Йилнинг 3- чораги натижаларига қараганда, Россиядан Ўзбекистонга 2016 йилнинг 9 ойида жисмоний шахслар томонидан $2,013 млрд. пул ўтказилган. Бу кўрсаткич 2015 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 14,4%, 2013 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 59,4% оздир.

Россиядан Тожикистонга 2016 йилнинг 9 ойида жисмоний шахслар томонидан $1,432 млрд. пул ўтказилган. Бу кўрсаткич 2015 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 14,5%, 2013 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 53,2% оздир.

Айни пайтда Россиядан Қирғизистонга ўтказилаётган пул ҳажмида ўсиш кузатилган. Қирғизистонликлар 2016 йилнинг 9 ойида $1,286 млрд жўнатган, бу 2015 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 21% кўп, лекин 2013 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 16,7% оздир.