АКШ Сенатида россиялик хакерларнинг Қўшма Штаталар президенти сайловига аралашгани эҳтимоли юзасидан эшитувлар бошланиши кутилмоқда.
Сенатнинг республикачи Жон Маккейн етакчилик қилаётган Қуролли кучлар бўйича қўмитасида Миллий разведка хизмати бошлиғи Жеймс Клеппер, Миллий хавфсизлик агентлиги етакчиси Майк Рожерс ва Мудофаа вазирининг разведка хизмати ўринбосари Марсел Леттрлар ҳисобот беради.
6 январ, жума куни АҚШнинг барча разведка хизматлари бошлиқлари мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга сайлов кампанияси давомидаги киберҳужумлар бўйича маълумот беради.
Хакерларнинг электрон почталарни бузиб киришини демократлар билан АҚШ разведка хизматлари республикачилар номзоди Дональд Трампнинг президент сайловидаги ғалабасига ёрдам бериш учун Москванинг қилган ҳаракати сифатида баҳолаган.
Трамп шу пайтгача бундай баёнотлар далил-исботсиз эканини айтиб келган, Россия эса, бу айбловларни инкор этган.