Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика Комиссияси дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг айрим турлари учун чекланган улгуржи, чакана ва бериш нархларини тасдиқлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида эълон қилинди.
Айтилишича Комиссия, шунингдек, тендер савдоларини ўтказиш учун Рўйхатга киритилган хорижда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини хажми ва чекланган контракт нархларинини ҳам тасдиқлаган.
Хабарга дорилар прейскуранти ҳам илова қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 31 октябрида «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.