Ҳажга борувчи ўзбекистонликлар сони 5200 дан 7200 нафарга оширилди

Бу йил куз мавсумига тўғри келиши кутилаëтган мусулмонларнинг муқаддас Ҳаж ибодатига бориш учун белгиланган квота оширилди ва аввалги 5200 дан 7200 га кўтарилди.

Бу хабарни тасдиқлаган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур¸ квотанинг йилдан йилга ошиб боражагини ҳам қўшимча қилди.

Янги квотага амал қилинса¸Ўзбекистондан Ҳаж ибодатига борувчилар сони 40 фоизга ошади.

Исломий Ҳамкорлик Ташикилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари 1987 йилда имзолаган битимга мувофиқ, ҳар бир мамлакат Ҳажга бир миллион мусулмон аҳолисидан мингтагача зиёратчи юборишга ҳақлидир.

Бу квотага амал қилинса, 32 миллиондан ортиқроқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон йилига камида 20 минг одамни Ҳажга жўнатиш ҳаққига эга бўлади.

Президент Каримов даврида Ўзбекистон бу имкониятдан фойдаланмади¸ оқибатда Ҳажга бориш учун йилларга чўзилган навбатлар пайдо бўлди. Бу жараëннинг коррупциялашганига оид кўплаб шикоятлар бор.

Ҳар йили Ўзбекистонлик мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра зиёратлари Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тўлиқ назорати ва ташкилотчилиги остида амалга оширилади.