Ўзбекистонда сайёҳлик операторлари ва меҳмонхоналарга хориж фуқароларидан нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди. Бундан буён Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳ мазкур хизматлар тўлқоини валютада амалга ошира олади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 17 январь куни хабар қилишича, Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 12 январдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
1 январдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхонага жойлаштириш хизматлари учун тўловлар фақатгина эркин конвертация қилинувчи валютада амалга оширилиши тўғрисидаги талаб кучга кирган эди.