Қирғизистоннинг Жалолободида эшак сўйиб, терисини сотганлар ушланди

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бир неча ой ичида 30 та эшак ўғирлаган 3 ёш йигит ушланди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасига таяниб, Zanoza.kg сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, 20 январ куни жиноят қидирув бўлими ходимлари ёши 23 билан 25 нинг орасида бўлган уч йигитни қўлга олган. Жалолобод вилоятида яшаши айтилган қўлга олинган шахслар 30 та эшакни ўғирлаганини, уларнинг терисини сотганини тан олган.

Улар эшакларни кимсасиз жойга олиб бориб, сўйганларини ва кейин терисини шилиб сотганларини айтиб берган.

Айтилишича, битта эшак териси 7 минг қирғиз сўмига (тақрибан $100) сотилади.