Москвада ўзи энагалик қилаётган қизалоқни ўлдиргани учун судланган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова суд ҳукми кучга кириши муносабати билан мажбурий руҳий даволанишга жўнатилди.
Бу ҳақда Интерфакс агентлигига 23 январь куни Москва прокуратураси расмийси Елена Россохина маълум қилди.
Бобоқуловга нисбатан суд ҳукми ўтган йилнинг 24 ноябрида чиқарилган эди. Шу кунгача бу ҳукм устидан аппеляция шикояти берилмаган. Шунинг учун ҳам ҳукм кучга кирган, деб ҳисобланади.
Гулчеҳра Бобокулова ўтган йили февралида Москвада ўзи энагалик қилаётган қизни аввал бўғиб ўлдириб, кейин бошини олган. У Москва кўчаларида қизнинг бошини кўтариб юрган пайтда қўлга олинган эди.
Суд уни руҳий носоғлом деб топган.