Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев Спутник агентлигига 2018 йил охирига бориб хорижга чиқиш паспортлари жорий этилиши мумкинлигини билдирди.
Расмийнинг айтишича¸ чиқиш визасини бекор қилиш таклифи 10 йилга бериладиган хорижга чиқиш паспортларини¸ аксар дунë мамлакатларидаги каби¸ шу муддат ичида шахснинг хорижга чиқиши учун берилган рухсат ҳам ҳисоблашни кўзда тутади.
Айни пайтда¸ Адлия вазирлиги расмийси ҳам¸ ҳозирда паспорт режимини такомиллаштириш ва ички ва хорижга чиқиш паспортлари жорий қилишга оид таклифлар муҳокама босқичида эканини қўшимча қилган.
23 январь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Озодлик гаплашган мулозимлари 20 январь куни ҳукумат сайтида муҳокамага қўйилган таклифлар чиқиш визаси бекор қилинадими-йўқми¸ ички ва ташқи паспорт тизими қандай бўлади¸ деган саволларга жавоб бериш учун ҳозирча ҳуқуқий асос бермаслигини айтди.