Хорижлик ва пропискаси йўқларга Тошкентда уй-жой харид қилишга рухсат берилиши мумкин

Президент Мирзиëев тақдим этган республикани ривожлантириш давлат дастури лойиҳаси доирасида таклиф этилаëтган ўзгаришлардан яна бирига кўра¸ хорижликлар¸ шунингдек Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискаси бўлмаган шахсларнинг уй-жой сотиб олишига рухсат берилиши мумкин.

Ҳозирча муҳокамага қўйилган бу таклифга мувофиқ¸ хорижлик ва Тошкентда пропискаси йўқ шахслар бирламчи бозорда қиммати 100 минг доллардан баланд бўлган янги уй-жой сотиб олиши мумкин.Бундай харидорлар¸ давлатга ўз хариди нархининг 5-10 фоизи миқдорида давлат божи ҳам тўлаши шарт бўлади.

Ҳозирда Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой сотиб олиш учун доимий прописка шарт ҳисобланади.