Остонада музокаралар ўтказаётган Россия, Туркия ва Эрон вакиллари Сурияда ўқ отишни тўхтатиш шартномасига амал қилинишини назорат этиш механизмини ишлаб чиқишга келишиб олди.
Бироқ томонлар 6 йилдан бери давом этаётган ватандошлар урушини тўхтатиш юзасидан сиёсий мувофиқлаштирув масаласида муросага кела олмади.
Остонада 24 январь куни музокаралар якунланганидан сўнг Эрон, Россия ва Туркия Сурияда ўқ отишни тўхтатиш шартномасига амал қилинишини ҳамкорликда назорат этишлари тўғрисида қўшма баёнот берди.
Сурия мухолифат делегацияси раҳбари Муҳаммад Аллуш мухолифат “муофиқлаштириш”, деган атама ишлатилишига қарши эканини айтди.
- Асосий қаршилигмиз мувофиқлаштириш деган сўз атрофида бўлаяпти. Биз бу ерга мувофиқлаштириш учун эмас, балки ҳукумат алмашинувига сабаб бўлувчи сиёсий қарор қабул қилиниши учун келганмиз, -деди Муҳаммад Аллуш.
22 январь куни Остонада бошланган Сурия бўйича тинчлик музокаралари 24 январь куни тушдан кейин ниҳоясига етди.