Афғонистон бош прокурори вице президент Абдурашид Дўстум қўл остидаги 7 одамни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.
Улар Дўстумнинг сиёсий рақибларидан бирини ўғирлаганликда ва қийноқларга солганликда гумонланмоқда.
Афғонистондаги ўзбек лидерларидан бири бўлган Абдурашид Дўстум бу айбловни рад этмоқда.
Бош прокуратура расмийси Жамшид Расулий амалдорлар ўтказилаётган тергов юзасидан сўроққа келмаганлари ортидан 24 январда ҳибс қилинганларини айтди.
Қўлга олинганларнинг асосий қисми Дўстумнинг тан соқчиларидир.