Ўзбекистонда Ислом Каримовга бағишланган "Суиқасд" романи чоп этилди

Тоҳир Йўлдош Наманган обкомида нутқ сўзламоқда. Унинг олдида Ислом Каримов ўтирибди.1991 йил, декабрь.

Ўзбекистонда 1999 йилнинг февралида Ислом Каримовга суиқасд уюштирилгани иддао қилинган бадиий китоб нашр қилинди.

Акбар Мирзоининг “Суиқасд” деб номланган романида ваҳобийлар Ўзбекистон ҳудудида террорчиликни режалаштирганлари ва Ислом Каримов ўша “оғир кунларда мардларча бу синовларни енгиб ўтгани” бадиий тарзда ҳикоя қилинади.

Тошкентда 1996 йил 16 февралида шаҳарнинг 6 жойида турли вақтларда портлашлар содир этилган эди. Ўшанда Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси биноси олдида мина ўрнатилган автомашина портлатилгани ҳам хабар қилинган.

Акбар Мирзо бунда аввал Наманган ва Андижон воқеалари тўғрисида ёзилган "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" романларининг муаллифидир.