Uzbekistan GTL ширкати Қашқадарёда табиий газдан синтетик ёқилғи ишлаб чиқаручи завод қурилишини бошлади. Бу ҳақда Газета уз нашри пайшанба куни хабар берди.
Хабарда айтилишича, янги заводга “Олтин ёғ” деган ном берилади. Завод президент томонидан 2016 йил декабрида имзоланган «Шўртан ГКМ метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори доирасида барпо этилмоқда.
Янги заводнинг лойиҳавий қиймати 4 миллиард долларни ташкил қилади.
Лойиҳа Ўзбекистонда қазиб олинадиган газдан ички бозор ва экспорт учун йилига 1,5 миллион тонна дизель ёқилғиси, керосин, нафт ва сиқилган нефть гази ишлаб чиқаришга имкон беради.