Ўзбекистонда 2016 йилда ноқонуний таксичилар 26,6 миллиард сўм жарима тўлади

Самарқандда сариққа бўялган такси.

Ўзбекистонда 2016 йилда ноқонуний такси фаолияти билан шуғулланган шахслар жами 26 миллиард 600 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Ўзбекистон автомобил ва сув транспорти агентлигининиг 2 февраль куни билдиришича, ноқонуний такси фаолияти билан шуғулланаётган 21 721 одам аниқланган ва уларга нисбатан протоколлар тузилган.

Ўзбекистонда такси фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланган хусусий шахсларга энг кам иш ҳақининг 20дан 100гача бўлган миқдорида, юридик шахсларга эса 50дан 150 мартагача бўлган миқдорида жарима солинади.