Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча маданий муассасаларда шеърхонлик кечалари ўтказиш, ёшларнинг бундай учрашувларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.
ЎзАнинг хабар беришича Мирзиёев бу ҳақда жума куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғда бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар билан учрашувида гапирган.
Боғдаги “Шоирлар хиёбони”да бўлиб ўтган учрашувда президент: “Шеъриятга ошно бўлган инсон асло кам бўлмайди”, деб билдирди.
“Шоирлар хиёбони шундай маскан бўлиши керакки, шоирларнинг шеърлари бу ерда мунтазам жаранглаб туриши зарур”, деди президент.