Ўзбекистонга Тянь-Шань тоғлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани юзасидан ЮНЕСКО сертификати топширилди.
Марказий Осиё янгиликлар хизматининг 6 февраль куни маълум қилишича, ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат сертификатни Ўзбекистон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматовга 3 февраль куни топширган.
Ўтган йилнинг 17 июлида Тянь-Шань тоғ тизмасининг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ўтувчи қисми ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган эди.
Тянь - Шаннинг Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи қисмида Майдонтол ҳамда Бошқизилсой давлат миллий табиат парки жойлашган.