Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистондаги “Новости Узбекистана” интернет нашрининг 7 февраль куни ёзишича, Тошкентдаги Усмон Носир кўчасида жойлашган “Манас” ресторанида ёнғин чиқди.
Тошкент вақти билан соат 11ларда бошланган ёнғинни ўчиришга айни пайтда ўт ўчирувчилар жалб қилинган.
Воқеа гувоҳлари ёнғин олдидан портлаш овозини эшитганларини айтмоқдалар. Бироқ “Новости Узбекистана” нашрига Ёнғинни ўчириш бош бошқармасидаги манба портлаш бўлгани тўғрисидаги хабарни тасдиқламаган.
Ёнғинда жабрланганлар йўқ экани ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётгани айтилмоқда.