БМТ ҳисоботига кўра¸ ҳар томондан ҳужумга учраëтган “Исломий давлат” ( аввалги номи ИШИД – Ироқ ва Шом ислом давлати) террор гуруҳи назоратидаги ҳудудлар ва олаëтган даромадини йўқотмоқда¸ шунингдек¸ ўз сафига янги жангари ëллаш жозибасидан ҳам маҳрум бўлмоқда.
Айни пайтда БМТ Бош котибиАнтонио Гуттерес гуруҳ жанг майдонидаги мағлубиятларига қисман мослашиб¸ ўз аъзоларини Ғарб ҳудудида террор хуружлари уюштиришга рағбатлантираëтганидан огоҳлантирди.
БМТ ҳисоботига кўра¸ 2015 йили ИШИД Сурия нефтини ноқонуний сотишдан ярим миллиард долларга яқин даромад қилган¸ 2016 йили эса бу кўрсаткич 260 миллионга долларга тушган.
Бюджет бўҳронига учраган террор гуруҳи¸ БМТ огоҳлантирувига кўра¸ ўз даромадини журналист ва халқаро ëрдам ташкилотлари ходимларини ўғирлаб¸ улар учун товон пули олиш ҳисобига кўпайтиришга уриниши мумкин.