Мирзиёев Қозоғистон бош вазири ўринбосарига орден берди

Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

"Асқар Мамин Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришдаги катта хизматлари, мамлакатлар ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий хиссаси, шунингдек минтақалараро аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Марказий Осиё минтақасидаги халқаро транспорт коридорларини яратишда фаол иштирок этганлиги учун мукофотланди", дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотномада..