Тошкентдаги Жомий қурилиш бозорида чиққан ёнғин оқибатида ўндан ортиқ дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда 8 февраль куни Podrobno.uz нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ёнғинни ўчиришга учта ўт ўчирувчи машина келган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ёнғин чиқишига электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
7 февраль куни Тошкентдаги “Манас” ресторани ёниб кетган ва ёнғинни ўчиришга 7та ўт ўчирувчи машина жалб қилинган эди.
Ўзбекистон бозорларида ёнғинлар тез-тез юз бериб туради.