Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш масаласи йил охиригача ҳал этилади

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пункти.

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича барча масалаларни жорий йилда ҳал этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембоев маълум қилди.

Унга кўра, бугун мамлакатлар ўртасида чегара бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ, фақатгина маълум бир вақтни талаб қилувчи келишувларга эришиш босқичлари қолган, холос.

"Бу масалада катта олға силжиш бор, фақатгина техник келишувларга эришиш қолди", - деди Утембоев.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара масофаси 2,1 минг километрдан кўпроқни ташкил этади.