Андижон вилояти Балиқчи туманининг жиноят ишлари бўйича суди Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержантни 10 йилга озодликдан маҳрум этди.
Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра,инспектор Бунёдбек Қулматовхизмат вазифасини бажараётган чоғда “Лассети” автомашинасида йўл ҳаракати талабларига жавоб бермай, тезликни оширган ҳамда қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб “Нексия” билан юзма-юз тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси – марғилонлик И.Мирзажонов ва наманганлик Ё.Салимов вафот этган.
Суд ҳукми билан Бунёдбек Қулматов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266 моддаси учинчи қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ўзбекистон президенти пайшанба куни ўтган селектор йиғилишида ички ишлар ходимларини танқид қилди. Мирзиёев ҳар пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактика куни, деб эълон қилиш таклифини киритди.