Россиянинг "Лукойл" ширкати Тошкентда очадиган энг биринчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси тўғрисида айрим маълумотларни эъълон қилди.
Маълумотномада айтилишича, шаҳобча собиқ Чкалов номидаги авиация заводи яқинида очилади. Бу ерда юқори сифатли дизель ёқилғиси, EURO-5 стандартига мувофиқ келувчи бензин сотилади.
Шаҳобчада ғилдиракларга дам уриш, машина ичини чангютгичда тозалаш каби хизматлар кўрсатилади. Шаҳобчада минимаркет, кафе, мобил телефонларни қувватлаш хизмати ҳам фаолият юритади.
Бундан ташқари, АЁҚШ бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва мижозлар фойдаланиши мумкин бўладиган иккита планшет билан жиҳозланади.