Ўзбекистонда пластик карточкалар ва тўлов терминаллари ишлаб чиқарувчиларга бож тўловлари бўйича имтиёзлар уч йилга узайтирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев тасдиқлаган қарорда қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 январигача хом аше импорти, эҳтиёт қисмлар ва йиғувчи материаллар, дастур таъминоти ва лицензиялар учун бож тўловлари олинмайди.
Бундан ташқари қарорда банк секторига пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда кредит беришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқиш топширилган.