Туркия полицияси Истанбулдаги Reina тунги клубига 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси қилинган ҳужумга алоқадор бўлган яна бир шахс қўлга олинганини билдирди.
Anadolu агентлигига кўра, қўлга олинган одам келиб чиқиши турк бўлган Франциянинг 22 ёшли ватандошидир. Унинг номи ошкор қилинмаяпти.
Тергов материалларига қараганда, бу одам тунги клубга ҳужум қилиб 39 одамни ўлдирган Ўзбекистон ватандоши Абдулқодир Машариповга Истанбул яқинидаги бир уйни жарага олиб берган. Абдулқодир Машарипов 16 январь куни Истанбулда ҳибс қилинган эди.
Reina тунги клубига қилинган ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.