Орол денгизининг Ўзбекистонда жойлашган ҳудудида 10 йилдан бери газ конларини қидириб топиш юзасидан геологоразведка ишларини олиб борган халқаро консорциум мазкур лойиҳани иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ деб топиб, қидириш ишларини тугатди.
иштирокчилари 2017 йил 1 январдан кўнгилли тарзда тугатилиш ҳақида қарор қабул қилишди.
2005 йилда "Ўзбекнефтегаз", "ЛУКОЙЛ", Малайзиянинг Petronas, Жанубий Кореянинг KNOC ва Хитойнинг CNPC компаниялари "Орол" лойиҳасини амалга ошириш учун тенг миқдордаги улуш билан Aral Sea Operating Company қўшма корхонасини ташкил этган эди. Хабарда айтилишича, мазкур қўшма корхона 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатган.
2006 йилда томонлар томонидан имзоланган шартномага мувофиқ лойиҳа учун 200 миллион доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган эди.