Ўзбекистонда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ташкил этилди.
Рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 16 февраль куни маълум қилишича, президент Мирзиёев 10 февралда бу борадаги қарорни имзолаган.
Кафолат жамғармаси Рақобатни ривожлантириш қўмитаси, банклар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси каби тузилмалар томонидан таъсис этилган.
Хабарда айтилишича, жамғарма тадбиркорларга берилаётган кредитларнинг кафолат билан қопланмаган 100 минг доллардан кўп бўлмаган қисмини 50 фоиз миқдоридаги каифллигини ўз зиммасига олади.
Бунинг ортидан тадбиркорларга бизнесни ривожлантириш учун бериладиган кредитлар ҳажми ва миқдори кўпайиши кутилмоқда.