Ушбу меъёр Ўзбекистон президентининг қарорида кўзда тутилгани тўғрисида Подробно.уз сайти хабар қилди.
Қарорга кўра, лицензияловчи орган қонун ҳужжатларини бузгани, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартибини қўпол бузгани оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналарнинг манзиллар реестри ва ходимлар реестри тузилади.
Манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан 3 йил ўтганидан сўнг чиқариб ташланади.
Дори воситалари сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг маълумот беришича, дори воситаларини сотишда 13 фоизгача ва чакана сотишда 20 фоизгача устама нарх қўйиш қатъий равишда белгилаб қўйилган. Дорихоналарда 340 та дори воситалари чекланган нархда белгилаб қўйилган.
Шулардан 160 таси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилардир.
Ўзбекистон Президенти 2016 йилнинг 31 октябрида имзолаган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1 январидан кучга кирган эди.