Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, Ўзбекистон Марказий банки 21 февралдан бошлаб 1 АҚШ долларининг қиймати 3356 сўм 87 тийин этиб белгилади. Долларнинг 20 февралдаги расмий қиймати 3309 сўм 35 тийинга тенг. Орадаги фарқ 47 сўм 52 тийинни ташкил этади.
Марказий банк белгилаган қиймат валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун белгиланган. Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.