Ўзбекистон 165 млн $ сарфлаб, 4 миллион тонна кўмир қазиб олмоқчи

Янги лойиҳа ҳар йили 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда кўмирнинг асосий истеъмолчиси иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Бу ҳақда "Ўзбеккўмир" ОАЖ вакилига таниб, Sputnik хабар қилди.

Айтилишича, янги "Ангрен" шахтаси қурилишига 165 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлашга қарор қилинган.

"Ўзбеккўмир" вакилига кўра, бугунги кунда компания янги лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқмоқда. "Ангрен" шахтасидан ҳар йили 4 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш мумкин.

“Биз ушбу йилнинг III-IV кварталида лойиҳанинг бош пудратчисини танлаймиз. Йил охирида эса лойиҳани амалга ошириш бошланади", - деган компания вакили.

Геологлар ўтказган изланишларга кўра, Ўзбекистон 5,7 миллиард тонна кўмир заҳирасига эга. Улардан фақат 1,9 миллиард тоннаси ўрганиб чиқилган холос. Ҳар йили Ўзбекистонда 4 миллион тонна кўмир қазиб олинади. Ундан 85 % энергетика соҳасида ишловчи корхоналарга етказиб берилади.