Тошкентда 6 мингта терминал етишмайди

Тўлов терминали.

Тошкентда бугунги кунда таҳминан олти мингта терминал етишмайди. Жорий йил 1 мартигача бу камчилик бартараф этилади ва пойтахтдаги дўконлар терминаллар билан таъминланади.

Бу ҳақда Тошкент солиқ назорати бошқармаси бошлиғи Музаффар Пардаев маълум қилди.

Айни пайтда солиқчи пластик карталар билан савдо қилишда қиммат нархлар белгилаётган дўкондорларга қарши кураш олиб борилаётганини ҳам айтиб ўтди.

Солиқчилар бу борада харидорлар арз қилган дўконларга бориб, текширувлар ўтказмоқдалар.

Ўтган ҳафтада президент шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий экани ҳақида қарор чиқарганди.

Мазкур ҳужжат нақд пул ва пластик карталар воситасида тўлов тизимидаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилгани айтилганди.