Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россияга берилган квота асосида ҳаж зиёратига бориш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.
Новости агентлигининг 21 февраль куни хабар беришича, Россия муфтийлар кенгаши Саудия Арабистонига Россиядаги марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига рус квотаси асосида ҳажга бориш имкониятини бериш илтимоси билан мурожаат қилди.
Россияга ҳаж учун 20 минг 500та ўрин берилган.
Муфтий Равил Гайнутдинниннг айтишича, Саудия Арабистони Европа давлатларида ишлаётган меҳнат муҳоржирларига мана шундай имкониятни яратиб берган.
“Биз ҳам меҳнат муҳожирларига квотанинг бир қисмини бермоқчимиз. Биз ўйлаймизки,улар кўп эмас. Бироқ улар бунга ҳақлидир”, - деди муфтий Рафил Гайнутдин.
Муфтийга кўра, муҳожирларга 200-400 ўрин берилиши мумкин. Муфтий Саудия Арабистони бу таклифни инобатга олишига ишонишини билдирди.