Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган барча чора-тадбирларни амалга ошириш учун 37 триллион 700 миллиард сўм ва 8 миллиард 300 миллион доллар ажратилди.
Бу ҳақда 22 февраль куни Тошкентда ўтган стратегиянинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда матбуотнинг аҳамиятига бағишланган анжуманда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Ҳужжатда давлат бошқарувини, суд-ҳуқуқ тизимини модернизациялаш, иқтисодни либераллаштириш, ижтимоий соҳани ва ташқи сиёсат принципларини ислоҳ этиш каби беш йўналиш қайд этилган.
Стратегия босқичма-босқич 5 йил давомида амалга оширилади.