Ўзини табиб сифатида таништирган ўзбекистонлик аёл Феруза Ҳакимова, иссиқ-совуқни қайтариб беришни ваъда қилиб, Гулмира Йўлдошеванинг 20 минг АҚШ долларини, 10 ёшли қизини юрак хасталигидан даволайман, деб Нилуфар Зияеванинг (жабрланувчиларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган) 3 млн. 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани тўғрисида “Ҳуқуқ” газетасига таяниб маҳаллий нашрлар хабар қилди.
Айтилишича, суд Ф. Ҳакимовага нисбатан тегишли жазо тайинланган, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчи томонидан тўлиқ қопланган.