Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига тақдим этилган ҳаракатлар концепциясида Ўзбекистонга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари, ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилди.
Концепция қабул қилингач, McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида савдодан тушган маблағлардан франчайзинг хизматлари учун талаб этиладиган суммалар конвертация қилиб берилади.
McDonalds, Burger King, KFC кабилар тез овқатланиш ресторанлари ҳисобланади, Starbucks жаҳон мамлакатлари бўйлаб минглаб қаҳвахоналари бўлган йирик тармоқдир.