Ўзбекистонда долларнинг қора бозордаги курси 7 минг сўмдан ошиб кетди.
Dollaruz.Com сайтининг хабар беришича, 27 февраль куни эрталаб Тошкентдаги Чорсу бозорида доллар 7020 сўмдан сотиб олинган ва 7050 сўмдан сотилган. Хоразмда эса долларнинг сотиб олиниши 7 минг сўмни, сотилиши 7020 сўмни ташкил қилган.
Айни пайтда долларнинг расмий курси 3356 сўм 87 тийин, биржа курси 9 минг 100 сўм қийматида қолмоқда. Сўнгги йилларда долларнинг расмий қиймати ҳафтасига 14-15 сўмдан қимматлаб бораётган эди. Лекин 21 февраль куни Марказий банк долларни бирданига 47 сўм 52 тийинга қимматлатди.