Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 февралдан бошлаб 1 АҚШ доллари нархини 3404 сўм 35 тийин қилиб белгилади, бу сўнгги ҳафтада белгиланган кўрсаткичдан 47 сўм 48 тийинга кўпдир.
Ўтган ҳафтада ҳам Марказий банк сўмнинг расмий курсини қарийб 50 сўмга оширган эди. АҚШ доллари ўтган йилнинг сентябрида 3000 сўмлик довондан ошиб ўтган эди.
Айни пайтда мамлакатнинг қора валюта бозорида 1 АҚШ доллари 7000 сўмлик довондан ошиб ўтди.