АҚШ разведкаси раҳбарлигига номзод Россияни "асосий таҳдид" деб атади

АҚШ Миллий разведкаси директорлигига номзод Дэн Коатс/

АҚШ Миллий разведкаси директорлигига номзод Дэн Коатс/

АҚШ Миллий разведкаси директорлигига номзод Дэн Коатс Россия, Хитой ва Шимолий Кореяни Америкага таҳдид солувчи асосий давлатлар деб атади.

28 февраль куни Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасида сўзлан Коатс:

-Россия узоқ йиллик пропаганда тажрибасига эга ва турли халқлар, маданиятлар ҳамда сайловларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараён ҳозир Европада кузатилаяпти. Лекин Россия ўз ўйинини кучайтириб, кибер ва бошқа мураккаб методларни қўллай бошлади. Шунинг учун Россия энг асосий масала эканини таъкидламоқчиман, -деб айтди.

Коатс, шунингдек, Россиянинг АҚШ президентлик сайловига аралашгани тўғрисидаги тмаълумотлар юзасидан холис текширув олиб боришга ваъда берди.

Аввалроқ Дональд Трамп ғалабага эришиши учун Россия АҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказган, деган айбловлар айтила бошланган эди. Бироқ Москва бу айбловларни инкор этиб келмоқда.