Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи арафасида Тошкентдаги Тараққиёт кўчасига Махтумқули номи берилди.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар комиссиясининг Махтумқули номини абадийлаштириш тўғрисидаги таклифи Халқ депутатлари кенгаши томонидан 1 мартда тасдиқланди.
Пойтахтнинг Миробод ва Яшнобод туманлари орқали ўтувчи кўчанинг қайта номлашини Президен Шавкат Мирзиёевнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга режалаштирилган давлат ташрифи арафасида содир бўлди.
Озодлик радиоси туркман хизматига кўра, президент Мирзиёев Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида ўрнатилган ҳайкалнинг очиш маросимида иштирок этади.