Қирғизистонда Ўмурбек Текебаев номзоди президентликка кўрсатилди

Ўмурбек Текебаев.

Қирғизистондаги “Ата Мекен” партияси қамоқда қолаётган лидери Ўмурбек Текебаев номзодини президентликка кўрсатди.

Партиянинг 5 март куни Бишкекда ўтган қурилтойида мана шундай қарор қабул қилинган. Қурилтойда делегатлар ҳукуматдан “коррупция” ва ”товламачилик” айблови билан судга қадар икки ойлик ҳибсга ҳукм қилинган Ўмурбек Текебаев ва Дуйшенкул Чўтўновларни зудликда озод этилишини талаб қилди.

Ўмурбек Текебаев 27 февраль куни Туркиядан Бишкекка учиб келганида аэропортда қўлга олинган эди. Мухолифат вакилларига кўра, Текебаев президент Атамбаев ва унинг яқинларини коррупциявий қилмишларини фош этишга ҳаракат қилгани учун қамоққа олинган.

Қирғизистонда президентлик сайлови 2017 йилнинг кузида бўлиб ўтади.